Чеченистонлик икки муҳожир ҳибсга олинди. Улар июндаги тартибсизликларда айбланмоқда

Олам

image

Франция прокуратураси жорий йилнинг ойида Дижон шаҳрида Шимолий Африка жамоатчилиги ва Чечен диаспораси вакиллари иштирокида юз берган тартибсизликлар юзасидан Чеченистондан келган икки муҳожирга қарши айблов эълон қилди. Бу ҳақда шаҳар прокурори Эрик Мате баёнотида айтилган. 

Уларнинг 30 ёшли эркак экани аниқланди. Улар Лион ва Париж шаҳарлари ҳудудида қўлга олинган.  

Прокуратура маълумотларига кўра, ҳибсга олинганларга жиноят кодексининг икки моддаси – зўравонлик ва жиноий тил бириктириш моддалари бўйича айблов эълон қилинган. Айбланувчи суд қарорига қадар ҳибсда сақланади. 

12 июнь куни келиб чиқиши шимолий африкаликларга бориб тақалувчи маҳаллий аҳоли ва чечен миллатига мансуб аҳоли ўртасида тўқнашувлар юз берди. Бу Гресиль кварталида 16 ёшли чеченнинг калтакланишидан сўнг бошланди. 13 июнга ўтар кечаси пичоқлар билан қуролланган 100 га яқин киши маҳаллий чилимхонани вайрон қилди. Бунга жавобан туманнинг баъзи аҳолиси кўчаларда қўриқчилик қилишни ташкиллаштирди, чеченларга нисбатан таҳдидлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўла бошлади. Кейинги уч кун ичида гуруҳлар очиқ тўқнашувларга киришди. Видео-кузатув камералари йўқ қилинди, автомобиллар ва ахлат қутилари ёқилди.

Тартибсизликлардан сўнг Чеченистондан келган олти нафар муҳожир ушланди ва зўравонлик, зарар етказиш ҳамда уюшган гуруҳ таркибида одам олиб ўлдириш айбловлари бўйича тергов бошланди. 

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг фикрига кўра, Франциянинг Дижон шаҳрида маҳаллий аҳоли вакиллари иштирокидаги можаро маҳаллий ҳокимият идораларининг наркотикларни ноқонуний айланишига қарши курашда тартибни тиклай олмаганлиги билан боғлиқ. Чеченистонда туғилганлар можарода ватандошларини ҳимоя қилишди, деди Қодиров.

"Маҳаллий ҳокимият гиёҳванд моддаларни ноқонуний сотувчиларни тартибга сола олмади, шундан кейин ёш авлод вазиятни ўз назоратига олди. Шахсан менинг фикримча, мен чеченларнинг хатти-ҳаракатларини тўғри деб биламан ", деб ёзади у Telegram’даги саҳифасида.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Париж Дижон

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг