ChatGPT шифокорлар ёрдам бера олмаган болани сақлаб қолди

Технология

image

Сунъий интеллект тизими бўлган ChatGPT уч йил давомида 17 нафар шифокор аниқлай олмаган касалликка ташхис қўйди. 

Америкалик Алекс исмли бола тўрт ёшда эди ва у доимий равишда оғриқдан азият чека бошлади. Унинг онаси Кортни ёрдам бериш учун ўғлига ҳар куни оғриқ қолдирувчи воситалар бериб турарди. Бундан ташқари, бола тез-тез ғазабланадиган бўлиб қолди. Кейинроқ эса Алекс чап оёғини ишлатишда қийинчиликларга дуч келди.

Она ва боланинг 3 йил давомида шифокорларга қатновлари бекор кетди. Улар қабулига борган 17 нафар шифокорнинг биронтаси ҳам болада қандай касаллик борлигини аниқлаёлмади. Кейинроқ Алексда кузатилаётган аломатлар ва текширув натижалари ChatGPT`га жойланди. Тармоқ эса болага жуда кам учрайдиган ташхисни қўйди – орқа мия фиксацияланган синдроми билан кечувчи умуртқа парчалиниши. Касаллик аниқлангандан сўнг Кортни ўғлини олиб борган нейрохирурглар ҳам ушбу ташхисни тасдиқлади. 

Шундан сўнг мутахассислар жарроҳлик амалиётини ўтказди. Ҳозирда бола шифокорлар назоратида ва тузала бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Сан-Францискодаги Калифорния университети олимлари гуруҳи одамга мулоқот қилиш имкониятини қайтарувчи нейроимплантни яратди.


Мақола муаллифи

Теглар

ChatGPT Сунъий интеллект

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг