Чарли Чаплиннинг набираси “Аватар 3”да роль ижро этди
Бу қизиқ
−
29 Январь 2023
8325Аввалроқ, “Аватар 3” илмий-фантастик фильми 2024 йилнинг 20 декабрида кинотеатрларда намойиш этилиши ҳақида хабар берган эдик. Картина продюсери Жон Ландаунинг такидлашича, комедиялар устаси Чарли Чаплиннинг набираси актриса Уна Чаплин “Аватар 3” фильмида роль ижро этди.
Қайд этилишича, Уна Чаплин картинада Наъви олов қабиласининг бошлиғи образини гавдалантирган. Фильм продюсерига кўра, Унанинг қаҳрамони фильмдаги бошқа қабиладошларига қараганда салбий характерга эга.
“Дунёда яхши ва ёмон одамлар бор. Наъви қабиласида ҳам худди шундай. Лекин кўпинча одамлар ўзларини ёмон деб ҳисобламайди. Улар қандай қилиб биз ёмон деб ҳисоблаган нарсага айланишининг асосий сабаби нимада? Балки биз билмаган бошқа омиллар ҳам бордир”, дейди фильм продюсери.
Маълумот учун, Чаплинлар сулосаси вакили Уна Чаплин 1986 йил 4 июнда туғилган. У Чарли Чаплиннинг тўртинчи рафиқаси Уна Элланинг саккизинчи фарзанди Жеральдин Чаплиннинг қизи ҳисобланди. У сулола давомчиси сифатида кино санъатида ўз ўрнига эга. У суратга тушган “Тахтлар ўйини”, “Шерлок”, “Ақл бовар қилмайдиган” кинолари дунё бўйлаб томошабинлар томонидан севиб томоша қилинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь