“Чангми ё туманми бу?” Ўзгидромет кеча тунги Тошкент ҳавосига изоҳ берди
Бу қизиқ
−
18 Январь
23833Ижтимоий тармоқларда пойтахт ҳавосининг ўта ифлосланиши билан боғлиқ хабарлар тарқалди. Ушбу ҳодисанинг қуюқ чанг ёки туман экани ҳақидаги тахминлар ҳам билдирилди. “Ўзгидромет” мазкур ҳолатга изоҳ берди.
Унга кўра, Ўзбекистонда 12 январдан 16 январгача ёғингарчилик бўлди, ҳаво намлиги 90-100 фоизга етди. Бундай ҳолат эса туман пайдо бўлиши учун қулайдир. Ёмғирдан сўнг намланган тупроқ ва салбий ҳаво ҳарорати туман тушиши учун қулай шароитларни сақлаб туради. Туман ҳодисалари атроф-муҳит ифлосланиши кўрсаткичлари юқорироқ бўлишига ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Тошкентда 16 январдан 18 январгача кечаси ва эрталабки соатларда туман тушиши кузатилган.
18 январь соат 09:00 даги атмосфера ҳавоси мониторинги автоматик станциялари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги PМ10 дисперсли заррачалари ва Углерод оксиди CО (автотранспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари) миқдори рухсат этилган меъёрдан ошмади. PМ2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори эса 44,6 мкг/м3 ни ташкил этиб, ЖССТ тавсияларидан (5 мкг/м3) 8,9 марта ошган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь