Чанғичи Чимён қор уюмлари остида қолиб ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
05 Январь 2023
679461 ёшли россиялик чанғичи Чимён трактида қор кўчкиси остида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йил 4 январь куни соат 13:20 ларда Бўстонлиқ тумани Чимён тоғ ёнбағирларига дам олиш ва чанғи учиш мақсадида чиққан 61 ёшли Россия Федерацияси фуқароси қор кўчкиси хавфи тўғрисидаги огоҳлантиришларга қарамай, тақиқланган ҳудудда чанғи учиб, қор кўчкиси хавфини юзага келтирган. Оқибатда қор уюмлари остида қолиб ҳалок бўлган.
Зудлик билан ҳодиса жойига Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бўлими Бўстонлиқ тумани Ихтисослашган кўп тармоқли бошқармаси Чимён қутқарув отряди қутқарувчилари етиб борган. Олиб борилган қидирув ишлари давомида чанғи учувчисининг жасади қор уюмлари остидан чиқариб олинган.
“Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча дам олувчилардан техник хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни, тақиқланган ҳудудларда чанғи учмасликни ва эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўрайди”, дейилади ФВВ хабарида.
Озода Чориева
LiveБарчаси