Чанг бўронлари авж олган Термиз сунъий йўлдошдан қандай кўринмоқда? (видео+фото)

Interesting

image

Бугун, 5 май куни Сурхондарё вилояти жанубий туманлари, хусусан, Термизда чанг бўронлари кузатилмоқда. Бу ҳақда иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилиб, ҳолат тасвирланган видеони жойлади.

Келтирилишича, соат 15:00 ҳолатига кўра, Термиз аэропортида кучсиз чанг бўрони, жануби-ғарбий йўналишдан 8 м/с тезликда шамол эсаётгани қайд этилган.

Шунингдек, интернет фойдаланувчилари ҳам ушбу постга изоҳ берар экан, Сурхондарёда чанг тўзонлари “афғон шамоли” туфайли юзага келаётганини таъкидлаб, улар ҳам ҳолат акс этган расмларни тақдим этган. Айтилишича, Термизда кўриш масофасини 100 метр атрофида.

Абдулаҳатов Термиз шаҳрида кузатилаётган чанг бўронларининг сунъий йўлдош тасвирлари орқали кўринишини ҳам ўз саҳифасига жойлаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends