CAFA чемпионати гуруҳлари ва ўйинлар санаси маълум бўлди

Спорт

image

Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) июнь ойида Тошкент ва Бишкек шаҳарларида бўлиб ўтадиган миллий терма жамоалар ўртасидаги биринчи чемпионатга қуръа ташлаш механизмини эълон қилди. Футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Telegram саҳифасида гуруҳларнинг тахминан қандай кўриниш олишини маълум қилди.

Қуръа ташлаш маросими 26 апрелга белгиланган. FIFA рейтингига кўра жамоалар тўртта саватга бўлинган:

1-сават: 

Эрон;

Ўзбекистон (“А” гуруҳи мезбони).

2-сават:

Қирғизистон (“B” гуруҳи мезбони);

Тожикистон.

3-сават: 

Туркманистон;

Афғонистон.

4-сават: 

(таклиф этилган меҳмон);

Уммон.

Турнирга бир нафар таклиф этилган меҳмон бўлгани боис Уммон терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин оладиган бўлса, Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари бир гуруҳга тушмаслиги аниқ бўлиб қолади. Шундай қилиб, гуруҳларнинг қандай кўриниш олишини деярли тўлиқ тахмин қилиш мумкин:

“А” гуруҳи:

Ўзбекистон;

Тожикистон;

Туркманистон ёки Афғонистон;

Уммон.

“B” гуруҳи:

Қирғизистон;

Эрон;

Туркманистон ёки Афғонистон;

"Қолаверса, гуруҳлардаги жамоалар саватчалар сонига кўра жой олишини ҳисобга олсак, ўйин тақвимини ҳам тахмин қилишимиз мумкин", дейди Никимбаев.

11 июнь

“А” гуруҳи:

Ўзбекистон - Уммон;

Тожикистон -  Туркманистон ёки Афғонистон.

“B” гуруҳи:

Қирғизистон - Туркманистон ёки Афғонистон.

14 июнь

“А” гуруҳи:

Уммон -  Тожикистон;

Туркманистон ёки Афғонистон -  Ўзбекистон.

“B” гуруҳи:

Эрон - Туркманистон ёки Афғонистон.

17 июнь

“A” гуруҳи:

Ўзбекистон - Тожикистон;

Туркманистон ёки Афғонистон - Уммон.

“B” гуруҳи:

Қирғизистон - Эрон.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Марказий Осиё футбол ассоциацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made