Британиянинг “тарихий мамлакатлари” Рождество учун саммит ўтказиши мумкин
Олам
−
29 Октябрь 2020
2552
Буюк Британияда Рождествони ҳар йилдагидек, катта байрам шаклида ўтказишни хоҳлашмоқда. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар берган.
Британия Либераль-демократик партияси бу борада Бош вазир Борис Жонсоннинг ҳаракат қилишини хоҳлаяпти. Партия коронавирусга қарши кураш қоидаларини аниқлаб олиш учун тўрт томонлама саммит ўтказишни таклиф қилмоқда.
Партия фикрига кўра, Буюк Британиянинг тўртта "тарихий мамлакатлари" (Англия, Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландия) вакиллари иштирокида саммит ўтказиш зарур. Саммитнинг мақсади мамлакатнинг барча минтақаларида ягона қоидаларни шакллантириш бўлиши керак.
"Биз тўрт мамлакат Ҳукуматларининг бирлашишини истаймиз. Рождество байрамини одатдагидек нишонлаш учун чора-тадбирларни режалаштиришни хоҳлаймиз. Агар шундай қилинса, эҳтимол, Рождество бекор қилинмайди", деган ҳаракат раҳбари Эд Дейви.
Маълумот учун, Бирлашган Қиролликда коронавирусга чалинганлар 942 мингдан ошган. 45 мингдан кўп одам вафот этган.
Дунёда 44 миллиондан ортиқ ҳолат аниқланган. 1 миллиондан кўп одам вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси