Буюк Британиядаги энг кекса одам вафот этди
Олам
−
26 Октябрь 2020
5459
Буюк Британиядаги энг кекса одам Жоан Хоккард 112 ёшида вафот этди. Бу ҳақда "Sky News" марҳумнинг жиянига асосланиб хабар берган.
Хоккард 1908 йил 29 мартда туғилган. Худди шу куни Британиялик Боб Уэйтон ҳам дунёга келган. У 2020 йил февралидан Ер юзидаги энг кекса одам деб ҳисобланган. Жорий йилнинг май ойида Уэйтон 112 ёшида вафот этган.
Хоккарднинг жияни, 74 ёшли Пол Рейнольдснинг сўзларига кўра, унинг холаси жуда бой оиладан бўлган.
Иккинчи Жаҳон уруши пайтида у Лондонда тез ёрдам машиналарини бошқарган. Аёл ҳар доим тўкис ҳаёт кечиришга интилган. Жиянининг айтишича, у сариёғ ва қаймоқ истеъмол қилишни яхши кўрган ва диетага ишонмаган.
Шунингдек, Хоккард иродали, жуда меҳмондўст ва садоқатли одам бўлган.
Маълумот учун, энди 111 ёшли Лилиан Прист Буюк Британиядаги энг кекса одам унвонига эга бўлди.
LiveБарчаси