Буюк Британияда коронавируснинг хавфли мутацияси аниқланди

Олам

image

Янги коронавирус инфекцияси инсон организмига кириши осон бўлиши учун 10 та турли шаклда ўзгариши мумкин. Вируснинг бу хусусиятини Буюк Британиянинг Фрэнсис Крик институти олимлари аниқлади.

Институт ходимлари ўтказган тадқиқот COVID-19 тиканлари ўзгариши ва янада илишқоқ бўлиши мумкинлигини кўрсатган. Шулар ҳисобига вирус инсон ҳужайраларининг юзасида бўладиган ACE2 оқсили билан яхшироқ алоқага киришади. Бундан ташқари, вирус ўзининг тиканлари билан организмга кириб боради.

“Бу вирус рецепторлари ва соғлом ҳужайра ўртасидаги ўзаро боғлиқнинг жуда мураккаб жараёни Грипп ва ОИВнинг активлашиш жараёни нисбатан осонроқ кечади”, деган тадқиқот муаллифларидан бири Дональд Бентон.

Шу билан бирга, британиялик тадқиқотчилар лаборатория шароитида COVID-19 ўзининг тикланларини бир дақиқада ўзгартириб олиши мумкинлигини аниқлаган. Аммо реал ҳаётда жараён нисбатан секин кечади.

Қайд этилишича, коронавирус организмдаги антитанача ўзига таъсир ўтказмаслиги учун мутацияга учрайди. Олимлар бу топилма COVID-19 нега бу қадар юқумли эканига изоҳ бера олишига ишоняпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Коронавирус

Баҳолаганлар

659

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made