Буюк Британия Европадан яна бир қадам “чекинади”
Олам
−
01 Март 2020
4209Лондон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа қонунларига риоя қилишни тўхтатмоқчи. Бу ҳақида “The Sunday Telegraph” газетаси ёзмоқда.
Нашрнинг хабар беришича, 2 март куни Брюсселда бўлиб ўтадиган музокараларда Британия томони 1953 йилда кучга кирган Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясининг қоидаларини қабул қилишдан бош тортади.
Газетанинг ёзишича, Буюк Британиянинг амалдаги ташқи ишлар вазири Доминик Рааб ва Ички ишлар вазири Прити Пател илгари ушбу конвенцияни танқид қилган. Уларнинг фикрича, европалик судьялар ҳужжатни ўз фойдаларига ишлатмоқда. Бош вазирнинг асосий маслаҳатчиси Доминик Каммингс ҳам Буюк Британия ушбу конвенция мажбуриятларини рад этишининг жиддий тарафдори.
"Биз инсон ҳуқуқларига ўз имкониятларимиз доирасида амал қиламиз", деб ёзмоқда нашр ҳукмрон Консерватив партиясидаги манбанинг сўзларига асосланиб.
Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиш шартлари бўйича уч йиллик музокаралардан сўнг, 2020 йил 1 февралга ўтар кечаси уни расман тарк этди. Брюссель ва Лондон 2020 йил охиригача ўтиш даври тўғрисида келишиб олди. Бу давр ичида барча Европа стандартлари Бирлашган Қиролликда амалда бўлади. Ушбу давр мобайнида томонлар келгусидаги муносабатлар, биринчи навбатда, икки томонлама савдо тартиб-таомиллари тўғрисида келишиб олишлари керак. Лондон ўтиш даврини узайтириш ниятида эмаслигини билдирган.
LiveБарчаси