Буюк Британия контрразведкасига янги раҳбар тайинланди

Олам

image

Кен Маккаллум Буюк Британия контрразведка хизматининг (MI5) янги раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда бугун, 30 март куни қироллик ҳукуматининг расмий сайтида маълум қилинган.

Маълумотларга кўра, Маккаллум MI5 да деярли 25 йилдан бери хизмат қилиб келмоқда. У ушбу лавозимга Ички ишлар вазири Прити Пател томонидан тайинланган. Кен Маккаллум 2012 йилда Лондон Олимпиадаси олдидан ва ўйинлар ўтказилаётган вақтда аксилтерроризмга қарши терговларни бошқарган.

"Миллий хавфсизлигимиз мисли кўрилмаган таҳдидларга дуч келмоқда. Ишончим комилки, Маккаллумнинг тажрибаси Буюк Британияга ушбу қийинчиликларни тезда ҳал қилишга имкон беради", деди Пател.

MI5 нинг янги раҳбари апрель сўнгидан иш бошлайди ва ҳозирги раҳбар Эндрю Паркернинг лавозимини эгаллайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия MI5

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг