Буюк Британия бош вазирлиги учун икки номзод қолди
Олам
−
21 Июнь 2019
3472Кеча, 20 июнь куни Буюк Британияда Консерватив партия раҳбарлиги ва мамлакат Бош вазири лавозими учун бўлиб ўтаётган партия ички сайловларининг 5-босқичи ўтказилди.
Ушбу босқичда Ҳукумат раҳбарлиги учун учта номзод кураш олиб борди ва якуний босқичга Буюк Британиянинг собиқ Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ва амалдаги Ташқи ишлар вазири Жереми Хант йўл олди. Учинчи номзод Британия атроф-муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ривожланиши вазири Майкл Гоув 75 овоз билан охирги ўринни эгаллади ва курашни шу жойда тўхтатадиган бўлди.
“Euronews” тарқатган хабарларга кўра, Консерватив партия раҳбарлиги ва мамлакат бош вазири лавозими учун курашда асосий лидер Борис Жонсон бўлиб турибди. У 5-босқичда 313 депутатдан 160 нафарининг қўллаб-қувватловига эриша олган. Унинг асосий рақиби Хант ушбу босқичда 77 та овозни қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, якуний босқичда ғолибликни қўлга киритган номзод жорий йилнинг 7 июнида ўз ваколатларини топширган Тереза Мэй ўрнига Бош вазир лавозимини эгаллайди.
LiveБарчаси