Бутун дунё бўйлаб Facebook ишламай қолди. Сабаб номаълумлигича қолмоқда
Жамият
−
16 Ноябрь 2019
4100Facebook фойдаланувчилари ижтимоий тармоқнинг ишдан чиқиши ҳақида шикоят қилмоқда.
Москва вақти билан 03:37 ларда асосий муаммо янгиликлар лентасини янгилаш билан боғлиқ эди. Фойдаланувчиларнинг 47 фоизи муаммодан шикоят қилган, шунингдек, 42 фоизи тизимга кира олмаган ва 11 фоизи тизимга киришга ҳам уриниб кўрмаган.
Маълум бўлишича, Facebook бутун дунё бўйлаб ишламай қолган. Ижтимоий тармоқдаги муаммоларнинг аксарияти АҚШ, Россия, Мексика, Перу, Буюк Британия, Испания ва Польша аҳолиси томонидан бошдан кечирилди.
Носозлик сабаби ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг айнан куз-қиш ойларида Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғи ишламай қолган эди.
Шаҳноза Тўрамуротова