Бутун ҳаётим мигрень ҳуружи билан ўтган – Серена Уильямс

Спорт

image

Теннис бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақаларнинг 23 карра ғолиби, америкалик Серена Уилямснинг бутун ҳаёти мигрень хуружи (энг кучли ҳуружсимон бош оғриқлар билан намоён бўлувчи касаллик) билан кечган. Бу ҳақда теннис маликасининг ўзи “Glamour” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Мен бир ойда икки марта мигрень хуружини бошдан ўтказаман ва бутун ҳаётим давомида бунга дуч келдим. Ёшлигимда бошим оғрияпти, деб онамга шикоят қилардим. 20 ёшга кирганимдагина бу мигрень эканлигини англадим. Ҳатто шу сабабли машғулотларни тўхтатишга мажбур бўлдим”, дейди Уильямс.

Шунингдек, Серена Уильямс уйқусизликдан азият чекишини ҳам маълум .

“Мен ҳар доим саккиз соат ухлашга ҳаракат қиламан. Ўзимни тунги бойўғлига қиёслай оламан. Чунки, оғриқлар туфайли одатда ярим тунда ухлашга ётаман, шунинг учун меъёрида ухлай олмайман. Уйқу тананинг тикланиши учун жуда муҳим”.

Эслатиб ўтамиз, 4 карра Олимпия ўйинлари чемпиони ҳисобланган Серена Уильямс теннисдаги фаолиятини 1995 йилда бошлаган. “Катта дубулға” туркумидаги мусобақаларда ғалаба қозониш (23) бўйича иккинчи энг яхши кўрсаткич соҳибаси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Теннис Катта дубулға WTA Серена Уильямс Мигрень

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made