Бўстонлиқда пойтахт ИИББ ходими иштирокида ЙТҲ юз берди
3-саҳифа
−
20 Май 2021
7407Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудида Тошкент шаҳар ИИББ хизмат автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар тарқалди.
Пойтахт ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Ҳақиқатдан, жорий йилнинг 16 май куни тахминан соат 04:00 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ИИББ ходими Хуршид Ш. Бошқарувида бўлган бошқарманинг Nexia-3 автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси томонидан ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда. прокуратура томонидан содир бўлган ЙТҲ юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Текширув давомида суд-тиббиёт экспертизаси ва бошқа бир қатор экспертизалар тайинланган. Текширув якунига кўра Ш.Хуршиднинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Ҳозирда у ўз хизмат вазифаларини бажаришдан четлаштирилган.
LiveБарчаси