Бўстонлиқда каналда оқиб кетаётган одам қутқариб қолинди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги каналда оқиб кетаётган фуқаро қутқариб олинди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 14:56 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани фавқулодда вазиятлар бўлимига туман ИИБ навбатчилик қисми томонидан туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналида бир фуқаронинг сувда оқиб кетаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур хабарга кўра, туман фавқулодда вазиятлар бўлимининг бир гуруҳ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

Фуқаро қутқарувчилар томонидан тезкорлик билан сувдан олиб чиқилиб, тез тиббий ёрдам хизматига топширилган.

Ҳаёти сақлаб қолинган фуқаро ҳозирда шифокорлар назоратида бўлиб, ўзини яхши ҳис қилаётгани маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бўстонлиқ канал

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг