Бўстонлиқда айрим йўлларнинг бир томони ёпилди

Жамият

image

Тошкент вилоятидаги Бўстонлиқ тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканига олиб борувчи йўлнинг маълум қисмида автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинча бир томонлама ташкил этилди. бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳам қор ёғганлиги муносабати билан кўплаб фуқаролар айни дам олиш кунларида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларида жойлашган дам олиш масканларига узлуксиз равишда ташриф буюришмоқда.

Қайд этилишича, тумандаги автомобиль йўлларининг ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб, турли кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида “4Р-12” “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 61-километридан “4Р-6” “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобиль йўлининг 57-километрига ўтиш қисмидан, яъни, Бўстонлиқ туманининг Ғазалкент шаҳридан чиқиш жойидан то “4Р-6” автомобиль йўлининг 87-километрига, яъни, Бўстонлиқ тумани “Юсуфхона” аҳоли яшаш жойига қадар автомобилларнинг ҳаракатланиши вақтинча бир томонлама ташкил этилди.

“Ушбу ҳолатда барча ҳайдовчилардан вазиятни тўғри тушуниб, ўрнатилган йўл белгиларига риоя қилишларини, хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторларининг ишора ва кўрсатмаларига амал қилиб ҳаракатланишларини сўраб қоламиз”, дейилади ЙҲХББ.


Мақола муаллифи

Теглар

йўл ЙҲХББ

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг