Бўстонлиқда автобус пастликка ёнбошлади
Жамият
−
23 Сентябрь 2019
5222Кеча, 22 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудида соат тахминан 15:30ларда ҳайдовчи У.А бошқарувида бўлган Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган, ”EASY GO TRANS” МЧЖга тегишли бўлган “GOLDEN DRAGON” русумли автобус ҳиндистонлик 20 нафар сайёҳ билан “Тошкент-Чимён” автомобиль йўлининг 81-километрида йўлнинг ўнг четидаги автотранспортлар тураргоҳида тўхтаган. Автобус салонидагилар бирин-кетин пастга тушган. Бўшаб қолган автобуснинг узатмалар қутиси тўсатдан нейтрал ҳолатда турган вақтида, ўз-ўзидан қўзғалиб кетган. Натижада ҳайдовчисиз ҳаракатланган автобус 30-40 метрлар юриб, қатнов йўлининг ўнг томонидаги пастликка тушиб тўхтаб қолган.
Автобус 2016 йилда ишлаб чиқарилган, техник соз ҳолатда бўлган. Тошкент шаҳар Транспорт Бошқармаси томонидан лицензия варақаси берилган.
Ушбу ҳолатда, ҳеч ким тан жароҳати олмаган автобус техник шикастланган бўлиб, қисқа муддатларда автобусни чиқариш чоралари кўрилган.