Бўстонлиқда 2 ёшли бола 25 метрлик жарликка тушиб кетди (видео)

Жамият

image

Кеча, 10 апрель куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 2 ёшли бола жарликка тушиб кетди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 22:23 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бўстонлиқ тумани “Яккатут” МФЙ ҳудудида 2 ёшли бола йўқолиб қолгани ва ўша ҳудуддаги жарликка тушиб кетганидан гумонланиб хабар берилган.

Айтилган манзилга зудлик билан Бўстонлиқ туманининг бир гуруҳ қутқарувчилари етиб борган. Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида бола ўша ҳудуд яқинидаги жарликнинг таҳминан 25 метр бўлган чуқурлигидан топилган ва юқорига олиб чиқилиб, соғ-саломат ота-онасига топширилган. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 2010 йилда туғилган ўсмир йигит 9-қаватдан тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бўстонлиқ жарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг