Бўрон сабаб Трампнинг ташрифи бекор бўлди
Олам
−
31 Август 2019
4049AҚШ Президенти Дональд Трамп Германия канцлери Aнгела Меркелнинг таклифига биноан Германияга боришни ният қилганини айтди, аммо ташриф вақти ҳақида аниқ гапирмади, дея хабар бермоқда ТАСС.
Aмерика раҳбари бу ҳақда Кэмп-Дэвид қароргоҳига боришдан олдин Оқ уйдаги майсазорда журналистлар билан суҳбат чоғида гапирди.
"Мен кейинроқ Польшага жўнайман. Польша билан яхши муносабатдамиз. Ва у ерга борамиз. Aнгела Меркел мени Германияга таклиф қилди. Қайсидир пайтда биз бу ташрифни тайёрлаймиз", деди Президент.
Трамп 1 дан 2 сентябргача Польшага бориши керак эди. 1 сентябрь куни Aмерика Президенти Иккинчи Жаҳон уруши бошланишининг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этади деб тахмин қилинган эди. 2 сентябрь куни Польша раҳбарияти билан музокаралар бўлиб ўтиши, икки мамлакат ўртасидаги хавфсизлик, иқтисодий ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш режалаштирилганди. Aмерика раҳбари бўрон туфайли режалаштирилган ташрифини бекор қилди.
LiveБарчаси