“Burger King” омборидан ўзбекистонликнинг жасади топилди
Жамият
−
18 Сентябрь 2019
5084Россия шимолий пойтахтидаги "Burger King" кафесида ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди. Ушбу воқеа жорий йилнинг 14 сентябрь куни содир бўлган. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур хабарларни тасдиқлади.
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси жорий йилнинг 14 сентябрь куни шаҳардаги "Burger King" кафеси омборида Ўзбекистон фуқароси Б.Х.нинг жасади топилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқламоқда.
Полиция ўлимга пичоқдан олинган жароҳат сабаб бўлганини маълум қилган. Айни пайтда тегровгача бўлган тадбирлар олиб борилмоқда.
Бош консулхона вазиятни назоратга олди, Санкт-Петербург шаҳрининг тергов органлари билан доимий алоқа ўрнатди ҳамда марҳумнинг жасадини Ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда, дейилади ТИВ ахборотида.
LiveБарчаси