“Бунёдкор” стадиони олдида нималар бўлди? МГ ва ИИБ кимёвий воситалардан фойдаландими?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жойлашган “Бунёдкор” стадиони кассалари олдида Осиё чемпионатининг финал ўйинига чипта сотиб олиш учун келган фуқароларни ҳайдаш учун Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари кўздан ёш чиқарувчи газдан фойдаланилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Миллий гвардия Матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, чипта сотиб олиш мобайнида фуқаролар бир-бирини ҳурмат қилмагани сабабли тартибсизлик юзага келган.

“Ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ходимлар жамоат тартибини сақланишини талаб қилган ва айрим фуқаролар тартибга чақирилган, лекин ҳеч қандай куч ишлатиш ёки махсус воситалардан фойдаланиш ҳолатлари бўлмаган. 

Фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, тез орада улар тарқатилди”, дейилади хабарда. 

Маълумот ўрнида, эртага, 19 июнь куни футбол бўйича Осиё кубоги U-23нинг финал ўйини бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳсда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистони U-23 термасига қарши майдонга тушади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июнь куни U-23 Осиё кубогининг чорак финали доирасидаги Ўзбекистон-Ироқ ўйинини ёритишга борган “Sevimli” телеканали тасвирчиси ҳамда журналисти калтакланганди. Уларни ички ишлар ҳамда Миллий гвардия ходимлари калтаклагани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

702

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг