Бундай Гризманн билан “Барселона” янада хавфли бўлади – Куман

Спорт 2511
image

“Барcелона” бош мураббийи Рональд Куман Испания кубогининг чорак финалида “Гранада” устидан 5:3 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг, ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Ажойиб учрашув, ақл бовар қилмайдиган ўйин. Ўйлайманки, биз яхши ўйнадик. Барчасини анча олдинроқ тузатишга имкониятимиз бор эди (ўйиннинг 88-дақиқасига қадар “Барселона” “Гранада”дан 2 та гол фарқи билан ортда бораётган эди – таҳр.)

Иккинчи бўлимнинг сўнгги беш дақиқасида биз иккита гол урдик, қўшимча вақт эса ақл бовар қилмайдиган бўлди. Дарвозамизга қўйилган пенальтида ноҳақлик бормиди ёки йўқ, буни билмайман, аммо жамоа характер намойиш этди. Бугунги кунда таъкидлаш керак бўлган биринчи нарса шудир”, дейди Куман.

Жамоа бош мураббийи, шунингдек, Антуан Гризманн унга ҳар доим омад ҳамроҳ бўлиши ва вазиятни ўзгартириш учун кўп меҳнат қилганини алоҳида эътироф этиб, бундай Антуанн билан “Барса” янада хавфли бўлишини таъкидлаган.

Гризманн ушбу ўйинда 2 та гол урди ва 2 та голли пас берди. Франциялик ҳужумчида 2021 йил ҳисобига кўра, 7 та гол ва 6 та голли пас бор.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 65
Рейтинг: 2.9
t
×