“Бундай давлат энди йўқ” – Медведев Молдованинг Путинни қора рўйхатга киритгани ҳақида
Олам
−
28 Апрель 2023
19037Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Молдованинг Владимир Путинни қора рўйхатга киритганига муносабат билдирди.
Аввалроқ Молдова Бош вазири Дорин Речан мамлакатга кириши тақиқланган россияликлар рўйхати тасдиқланганини маълум қилганди. Унга кўра, рўйхатдан Украинадаги урушни қўлловчи ва тарғиб қилувчи шахслар, жумладан, Владимир Путиннинг номи ҳам ўрин олган.
Дмитрий Медведев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Молдованинг ушбу ҳаракатига нисбатан муносабат билдирди.
“Речан исмли сирли жонзот унинг мамлакати – Молдовага на Россия Президенти ва на расмийлари кира олмаслигини айтди. Биринчидан, энди ҳеч ким у ерга бормайди. Эҳтимол, кейинчалик қандайдир тарзда... Иккинчидан бундай давлат энди йўқ. Маҳаллий раҳбарлар уни Руминияга сотишди ва ватанларига хоинлик қилишди. Ва улар билан ҳеч нарса ҳақида гаплашишнинг маъноси йўқ. Улар билан халқ шуғулланади ва ўзлари ким эканликларини ҳал қилишади – молдоваликми ёки румин”, деб ёзади у.
Таъкидлаш жоизки, Медведевнинг бундай баёнотлари янгилик эмас.
Аввалроқ у Россия ва НАТО урушса, Польша йўқ бўлиб кетишини айтганди. Шунингдек, Медведев Европа Россияни бўлиб ташламоқчи эканини ҳам иддао қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь