Булунғурдаги кийим бозорида кучли ёнғин содир бўлди (видео)
3-саҳифа
−
01 Сентябрь 2021
7051Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган кийим бозорлардан бирида ёнғин юз берганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати ҳолат бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, ёнғин кеча, 31 август куни соат 23:16 да туманнинг “Aмир Темур” МФЙ Булунғуршоҳ кўчасида жойлашган, “Булунғур буюм савдо комплекси” МЧЖга қарашли икки қаватли савдо дўконларида содир бўлган.
Воқеа жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Қарийб 2 соат давом этган ёнғин соат 01:26 да ўчирилган.
Оқибатда бинонинг иккинчи қаватида бўлган, “Булунғур буюм савдо комплекс” МЧЖга қарашли 5 та ва унга туташ бўлган 15 та савдо дўконлари зарарланган. Жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғининг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда. Мазкур ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари давом этяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Иштихон туманидаги озиқ-овқат ва қандолат маҳсулотлари сотиладиган очиқ савдо растасида ёнғин содир бўлган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь