Булунғурда халқаро йўлни сел босди
Жамият
−
15 Март 2022
8948Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг бир қисмини сел босди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кўп миқдордаги ёғингарчилик ва айрим ҳудудларга сел келиши оқибатида М-39 автомобиль йўлининг 1075-1077 километрлари оралиғида сув тўпланган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳудудий ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан зарурий чоралар кўрилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, тартибга солувчиларнинг ишораларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзгидромет республиканинг 9 та вилоятида сел хавфини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17-20 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Эрондан илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Натижада жойларда ҳарорат кескин пасайиб, кучли ёғингарчилик кузатилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь