Булоқбоши туманига ҳам янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
01 Май
5250Андижон вилоятидаги Булоқбоши тумани ҳокими лавозимига Фурқатбек Тожимуҳаммадович Бўтахонов тайинлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 1 май куни Халқ депутатлари Булоқбоши тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтган ва унда саккиз йил давомида туман ҳокими лавозимида фаолият юритган Ўткирбек Маъмуров янги ишига кузатиб қўйилган.
Унинг ўрнига эса шу пайтгача Булоқбоши тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Фурқатбек Бўтахонов ҳоким этиб тайинланган.
Маълумот учун, Бўтахонов 1985 йилда Хўжаобод туманида туғилган. 2013 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида молия, электр таъминоти, иқтисодиёт, инвестиция ва аҳоли бандлигини таъминлаш соҳаларида ғазначи, ҳисобчи, бўлим бошлиғи, бош мутахассис ҳамда туман ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўткирбек Маъмуров Андижон вилоятининг Марҳамат тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь