Бухородаги фалокат қурбонлари сони ортди
Жамият
−
13 Май 2020
19308Бухорода трактор тиркамасининг зовурга қулаши натижасида жабрланган учинчи аёл ҳам вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати маълум қилди.
ИИБ вакилининг сўзларига кўра, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 май куни соат 13:10 ларда Бухоро вилояти, Ромитан тумани, “Қумработ” МФЙ, Сарой қишлоғида трактор тиркамасининг зовурга ағдарилиши натижасида фуқаролар 1987 й.т. Ш.П. (аёл), 1986 й.т. О.И. (аёл)лар воқеа жойида вафот этган. 1982 й.т. Ф.Ж. (аёл) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилганди.
Ҳодиса Ромитан тумани, “Қумработ” МФЙ, Сарой қишлоғидаги “Нормурод Ниёз” фермер хўжалиги дала ҳудудида юз берган.