Бухорода зилзила содир бўлди
Жамият
−
08:42 3561 1 дақиқа
Бугун, 26 март куни Ўзбекистон Республикасида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 04:24 да Бухоро вилоятининг Пешку туманида содир бўлган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 494 км жанубий-ғарбда жойлашган. Магнитуда: 3,7. Чуқурлиги: 15 км. Эпицентр: Бухоро вилояти, Ўзбекистон. Координаталари: 40,59 даража шимолий кенглик, 63,4 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Пешку туманида 3 балл, 1 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг бир нечта туманларида сезилган ер қимирлаши содир бўлган эди.
Live
Барчаси