Бухорода яна зилзила содир бўлди

Жамият

image

Бугун, 23 январь куни Бухоро вилояти ҳудудида 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Зилзила маҳаллий вақт билан бугун, 23 январь куни соат 05:44 да содир бўлди. Эпицентр: Бухоро вилояти, Жондор тумани. Зилзила координаталари: 40,22 градус шимолий кенглик; 63,12 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 526 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Пешкў туманида 2 балл, 47 км.
  • Қоракўл туманида 2 балл, 49 км.

Эслатиб ўтамиз, 14 январь куни ҳам Бухоро вилоятида зилзила содир бўлганди.  

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Бухоро зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг