Бухорода сув таъминоти тикланди

Жамият

image

Аввалроқ, Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчасидан ўтувчи марказий ичимлик суви қувурида носозлик юзага келгани туфайли шаҳар аҳолисининг ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бухоро вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, айни вақтда шаҳарда сув таъминоти тикланган.

“Бухоро сув таъминоти” МЧЖ мутахассислари томонидан олиб борилган авария-тиклаш ишлари натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолган шиша толали ҳобус диаметри 700 мм бўлган пўлат қувурга алмаштирилган. 

“Бугун, 12 июнь куни таъмирлаш ишлари якунланиб, айни пайтда Бухоро шаҳрининг барча ҳудудларида ичимлик суви таъминоти тўлиқ қайта тикланди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг