Бухоро шаҳри аҳолиси сувсиз қолди
Жамият
−
12 Июнь 2022
12339Кеча, 11 июнь куни Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчасидан ўтувчи марказий ичимлик суви қувурида носозлик юзага келгани туфайли шаҳар аҳолисининг ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Таъминотчи ширкатнинг тунда эълон қилган хабарига кўра, таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Шиша толали ҳобусни диаметри 700 мм бўлган пўлат қувурга алмаштириш режалаштирилган.
“Ишларни жадаллаштириш, шаҳарда сув таъминотини тиклаш бўйича мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилди”, дейилади хабарда.
Таъминотчи ширкат сув таъминоти тиклангани ҳақида ҳозирча маълумот бермаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь