Бухорода поезд Nexia билан тўқнашди. Икки киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
12 Декабрь 2020 8752 1 дақиқа
Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Бухоро вилоятининг Қоровулбозор тумани ҳудудидаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи тасарруфидаги ички хўжалик автомобиль йўлида тепловоз ва Nexia иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
ЙТҲ завод тасарруфидаги ички хўжалик автомобиль йўлининг Қоровулбозор разезди, 144-сонли бекатлар оралиғи 4000 км 3-пикети билан кесишган темир йўл кесишмасида юз берган.
Корхона томон йўлга чиққан Nexia ҳайдовчиси яқинлашиб келаётган поездни кўриб ҳам темир йўл кесишмасидан тезроқ ўтиб кетиш мақсадида қатнов қисмига ўтиб кетади. Натижада 029 сонли тепловознинг олд қисми Nexia`нинг чап томонига урилган.
Ҳодисада автомобиль ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
Маълум бўлишича, қурбонлар Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари бўлган.
Live
БарчасиЭнди Саудияда туяларнинг ҳам паспорти бўлади
05 Февраль