Бухорода портлаган кўп қаватли уйда газ бўйича синовлар рухсатсиз ўтказилган
3-саҳифа
−
05 Февраль 2021
3800Бухоро шаҳрида портлаш содир бўлган кўп қаватли уйда табиий газ бўйича синовлар тегишли идоралар рухсатисиз амалга оширилгани маълум бўлди. бу ҳақда “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминотифилиали маълум қилди.
“Газ тармоқлари объектларини техник жиҳатдан тартибга солиш” бўлими маълумотига кўра, ушбу кўп қаватли бино табиий газ тармоғи тизими фойдаланишга қабул қилинмаган ва табиий газ билан фойдаланишга рухсат берилмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш содир этилган.
Айни дамда “Hududgaz Buxoro” газ таъминоти филиали бошлиғи Ўктам Абдиев ва бошқа ташкилот мутасаддилари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бухородаги қурилиши якунланмаган кўп қаватли уйда юз берган портлаш натижасида 12 киши жабрланди. Уларнинг бири оғир аҳволда. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
LiveБарчаси