Бухорода Nexia ва Damas тўқнашди. Иккала машина ҳам ғижимланиб қолди

3-саҳифа 6466
image

Бухоро вилоятида Nexia ва Damas русумли автомобиллар тўқнашиши оқибатида 2 нафар йўловчи шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси вилоят ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга А-380 Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнов автомобиль йўлининг 240-километрида содир бўлган. Nexia русумли автомобиль қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Damas билан тўқнашган.

Оқибатда Damas автомобилининг 2 нафар йўловчиси олган оғир тан жароҳати сабаб шифохонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Nexia ва Matiz тўқнашиши оқибатида, Matiz автомибили ағдарилиб кетганди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 201
Рейтинг: 3
t
×