Бухорода “Нефтебаза” директори мактабгача таълим бошқармасига раҳбар этиб тайинланди
Жамият
−
26 Октябрь 2021
10973Мақсуд Субҳонович Ражабов Бухоро вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи лавозимига вақтинча вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят мактабгача таълим бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, у тайинловга қадар “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компаниясига қарашли “Бухоро нефть базаси” унитар корхонаси директори вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Маълумот учун, Мақсуд Ражабов 1973 йил 22 ноябрда Вобкент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1997 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи)ни тамомлаган.
Мақсуд Ражабов меҳнат фаолиятини 1997 йилда Вобкент тумани ҳокимлиги молия бўлими бош бухгалтери ўринбосари сифатида бошлаб, Вобкент тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири ўринбосари, буджет бўлими бошлиғи (1998), вилоят назорат тафтиш бошқармаси Вобкент тумани бўйича бош назоратчи-тафтишчиси (1998-1999), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бухоро вилояти бўйича Назорат-тафтиш бошқармаси бош назоратчи-тафтишчиси (1999-2005), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бухоро вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари-Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи (2005-2011), Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи (2011-2021) лавозимларида ишлаган.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор.