Бухорода мактаб ўқитувчисининг ўқувчиларни калтаклагани ҳолати тергов қилинмоқда
Crime
−
15 November 2022 8830 1 minute
Аввалроқ Бухорода мактаб ўқитувчиси бошланғич синф ўқувчиларини ургани айтилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода мактаб ўқитувчиси болаларни уриб дарс ўтгани акс этган.
Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Халқ таълими ва Ички ишлар бошқармалари расмий муносабат билдирди.
ХТБнинг маълум қилишича, айни пайтда жамоатчилик орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган ушбу видео бўйича вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш якунлангач, ҳолат бўйича батафсил маълумот берилади.
Вилоят ИИБ ҳам ҳолат Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан тегишли тартибда қайддан ўтказилиб, кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганини билдирган ва қўшимча ахборот беришни ваъда қилган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28