Бухорода Lacetti ҳайдовчиси ички ишлар ходимини уриб юборди (видео)
3-саҳифа
−
27 Июль 2023
16388Бухорода 25 ёшли фуқаро машинада Ички ишлар органи ходимини уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, бугун, 27 июль куни соат 11:40 да Бухоро шаҳрида 1998 йилда туғилган фуқаро Lacetti машинасида йўлни кесиб ўтаётган Ички ишлар органи ходими, капитан Ж.Т.ни уриб юборган.
Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий маркази Бухоро филиали ҳамда Ички ишлар бошқармаси Тиббиёт бўлими шифокорлари назоратида ушбу ходимга зарурий ҳамда малакали тиббий муолажалар кўрсатилган. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 17 ёшли қиз ички ишлар ходими кийимида ахлоқсиз ҳаракат содир этганди. Шундан сўнг унга нисбатан жарима жазоси қўлланилган.