Бухорода қуйма олтин сотаётганлар ушланди
3-саҳифа
−
08 Август 2023
7560Бухоро вилояти Шофиркон туманида соф қуйма олтин бўлакларини сотаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ж.Р., Ж.Н. ва Ф.Ў. Шофиркон тумани ҳудудида жами 437,3 грамм бўлган 4 дона соф қуйма олтин бўлакларини фуқаролар Р.Ш ҳамда Ф.Ш.га сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Улар қуйма олтин бўлакларини умумий ҳисобда 7 минг АҚШ доллари ва 300 млн сўмга пулламоқчи бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси