Бухорода Қизил китобга киритилган балиқларни овлаган шахс 2 йилга қамалди
3-саҳифа
−
13 Август
6937Бухоро вилоятида ноқонуний балиқ овлаган фуқароларга суд томонидан якуний жазо тайинланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йил 16 декабрь куни “Оғитма” кўлидан 4 нафар фуқаро Қизил китобга киритилган 12 дона Туркистон мўйловдори, 7 дона товонбалиқ, 17 дона зоғора ҳамда 1 дона мойбалиқни тақиқланган усулда, яъни тўр ёрдамида овлагани аниқланган. Оқибатда табиатга 292 миллион 162 минг сўм зарар етказилган ва ҳужжатлар судга тақдим этилган.
Ҳолат юзасидан 3 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 202-моддаси (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) 3-қисми билан 4 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, яна бир ҳуқуқбузар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 202-моддаси 3-қисмининг “г”, “э”, “ж” бандлари билан Жиноят кодекснинг 57-моддаси қўлланиб, 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Конимех туманида ноқонуний равишда 218 бош балиқ овлаб, табиатга 1 млрд 240 млн сўм зарар етказган шахс аниқланганди.