Бухорода Isuzu йиқитган темир тўсиқ кекса аёлнинг бошига тегди (видео)

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида юк машинаси келиб урилган темир тўсиқ катта ёшли аёлга тегиб, уни жароҳатлагани акс этган видео тарқалди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 28 июль куни соат 10:00 ларда Ғиждувон тумани “Дегрезон” маҳалласи ҳудудида юз берган. Маҳалладан ўтувчи 4Р48 автомобиль йўлининг 272 км. да Г.С. исмли шахс Isuzu русумли автомашинани бошқариб келиб, юк автомобилларнинг ҳаракатланишига чеклов ўрнатилган темир қувур билан жиҳозланган тўсиқни уриб юборган. Тўсиқ йўлни кесиб ўтаётган туманнинг “Улфатбиби” маҳалласида яшовчи 1954-йилда туғилган Р.З. га бориб тегган.

Фуқаро туман шифохонасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

ИИБга кўра, Ҳозирги кунда Ғиждувон тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Бухоро

Баҳолаганлар

536

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг