Бухорода футбол ўйини вақтида 21 ёшли йигит танишини ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
31 Май 2023
11928Бухоро вилояти Когон туманида футбол ўйинида келиб чиққан жанжал оқибати ўлим билан якунланди. 21 ёшли йигит 27 ёшли танишининг юзига уриб, дуч келган жойига тепиб жароҳат етказган ва калтакланган шахс воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шу йилнинг 29 май куни соат 22:30 ларда Когон тумани “Сорғун” маҳалласида яшовчи 2002 йилда туғилган А.Л. исмли шахс туманнинг “Кулолон” қишлоғида жойлашган мини-футбол майдончасида ўзаро ўйин вақтида маҳалладоши, 1996 йилда туғилган Ҳ.О. исмли таниши билан жанжаллашган. Шу вақтда А.Л. танишининг юз соҳаси ва танасининг дуч келган жойига уриб, тепиб, суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, оғир тан жароҳати етказган.
Жабрланган фуқаро Ҳ.О. олинган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бошқармаси томонидан А.Л.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь