Бухорода фоҳиша 40 эркакка қасддан ОИТС юқтиргани аниқланди

3-саҳифа 12011

Бухорода фоҳиша аёл 40 нафар эркакка ОИТС касаллигини қасддан юқтиргани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Вилоят ИИБга кўра, 2017 йилда пала-партиш жинсий ҳаёт кечирувчи қизда ОИТС касаллиги аниқланган. У белгиланган тартибда диспансер назоратига олинган ва ўзидаги касалликни била туриб, ўзгаларга қасддан юқтирмаслик ҳақида огоҳлантирилган. Аммо бедаво дардга чалинганини билганига қарамай, аёл бетартиб жинсий ҳаётини давом эттирган ва энди мижозлари орасида энг пулдорларини танлай бошлаган.

“Соғлом ҳаёт” тезкор профилактик тадбирлари давомида Бухоро вилоятида жойлашган тунги кўнгилочар бар, кафе, ресторан, спа-салон, сауна ва массажхоналарда ўтказилган рейдлар давомида Бухоро вилояти ОИТСга қарши кураш марказида ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олиниб, бошқа шахсга касаллик юқтирган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддаси билан жазога тортилиши бўйича огоҳлантирилиб, тилхат олинган бўлса-да, бетартиб ҳаёт кечириб, фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган шахс аниқланди. Моддий манфаат эвазига мижозларга интим хизмат кўрсатиб келиб, ўзидаги ОИВ инфекциясини юқтирганликда гумонланиб, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тергов органларига юборилди”, дейди Бухоро вилояти ИИБ тезкор ходими.

Шу тариқа қарийб турт йил давомида қиз ОИТС касаллигини қасддан ўз мижозларига юқтиришга ҳаракат қилган ва бунинг уддасидан чиққан. Олиб борилган ўрганишлар биргина шу бемор 40 га яқин инсонга ОИТС касаллигини қасддан юқтиргани аниқланган. Таъкидланишича, у билан алоқага киришиб ўзига бу бедаво дардни юқтиган эркаклар эса оилали, натижада уларнинг турмуш ўртоғига вирус юққан.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари кузатувига олиниб, ўз вақтида кўрилган чоралар сабаб яна ўнлаб эркаклар ажал уруғини тарқатаётган бу аёл туридан омон қолишган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 113-моддасининг 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган. Тергов ҳаракатлари якунида жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган. Суд ҳукмига кўра, судланувчига нисбатан 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 533
Рейтинг: 3
Теглар
t
×