Бухорода экстремистик ғояларни тарғиб қилган шахс ушланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бухоро вилоятида экстремистик оқим ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланиб келган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Келтирилишича, вилоятнинг Ғиждувон туманида яшовчи Б.Ж. 2015-2021 йилларда Россия Федерациясининг Москва шаҳридаги олий таълим муассасасида ўқиши даврида ижтимоий тармоқлар орқали “Салафийлар” ДEО таъсирига тушган. Telegram мессенжерида 2 та гуруҳ очиб, ушбу диний экстремистик оқим ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланган.

Шунингдек, Ўзбекистонга қайтиб келганидан кейин ҳам у ўзининг ноқонуний ҳаракатларини давом эттириб, экстремистик ғояларни яқин қариндошларига тарғиб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу шахснинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилган.

Дин ишлари бўйича қўмита хулосасига кўра, унинг мобил телефон аппарати хотирасида ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материаллар мавжуд бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган материаллар сирасига киради.

Ҳозирда Б.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро экстремистик ғоялар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг