Бухорода Cobalt ва Lacetti машиналари тўқнашди
3-саҳифа
−
30 Апрель 2023
5828Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида Cobalt ва Lacetti русумли автомашиналар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқлик киритилишича, воқеа бугун, 30 апрель куни соат тахминан 04:40 ларда Бухоро шаҳри Истиқлол ҳамда Низомий кўчалари туташмасида содир бўлган. Cobalt ва Lacetti русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашиб кетган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида иккала автомобиль ҳайдовчилар ва бир нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган.
“Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси