Бухорода ариқдан 2 ёшли боланинг жасади чиқди

Жамият

image

Кеча, 8 август куни Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида жойлашган 23-сонли мактаб олдидан оқиб ўтувчи ариқдан ўғил боланинг жасади топилди. Бу ҳақда З.Одилов исмли фуқаро Бухоро шаҳар ИИО ФМБга маълум қилган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жасад Когон тумани “Сорғун” МФЙда яшаган, 2017 йилда туғилган, ота-онаси қарамоғида бўлган, миллати ўзбек Ш.Н. эканлиги аниқланган. 

Маълум бўлишича вояга етмаган Ш.Н. шу куни эҳтиётсизлиги оқибатида яшаш уйининг олдидан оқиб ўтувчи ариқга тушиб кетиб, сувга чўккан.

Аввалроқ, Тошкентдаги Қичқириқ каналида Тошкент давлат техника университети 2-курс талабаси чўкиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро чўкиш

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг