Бухорода “Афросиёб” поезди темирйўлчини уриб кетди

3-саҳифа

image

27 декабрь куни соат 11:20 атрофида Тошкент - Бухоро йўналишидаги "Афросиёб" электропоезди йўл созловчини босиб кетди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темирйўллари" компанияси матбуот хизмати хабар берди. 

Маълумотларга кўра, "Бухоро минтақавий темирйўл узели" унитар корхонасига қарашли Жума-Каттақўрғон темирйўл бекатлар оралиғида иш раҳбари, йўл устаси в.б. Ш. Мейлиев бошчилигидаги 9 нафар йўл созловчи таъмирлаш ишларини олиб бораётган бўлган.

Бироқ йўлнинг 3750-километрида темирйўл изи ичидан бригада олдига қайтаётган (темирйўл излари четидан қайтмасдан) йўл созловчи М.Шодиёров йўл бригадири в.б. М.Алиқуловнинг огоҳлантириш ишораларига эътибор бермаган ва электр поезд сигналини эшитмаган.

Оқибатда Тошкент–Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган 770-сонли "Афросиёб" электр поезди йўл созловчи М.Шодиёровни уриб кетган ва у воқеа жойида вафот этган. Воқеа тафсилотлари ўрганилаётгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Афросиёб Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made