Бухорода 3 киши ЙТҲ қурбони бўлди
Жамият
−
02 Июль 2020
10193Кеча, 1 июль куни Бухоро вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
ЙТҲ соат 07:00 да Бухоро вилоят Пешкў тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 йўлининг 395-километрида юз берган. Ҳайдовчи, 21 ёшли Ҳ.С. Cobalt русумли автомашинани Хоразм-Бухоро йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётганда олдинда ҳаракатланиб бораётган 52 ёшли Ю.Ш.нинг бошқарувида бўлган Mercedes-Benz 1841 LS русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилган.
Натижада Cobalt автомашина ҳайдовчиси Ҳ.С. ва йўловчи сифатида кетаётган 22 ёшли С.Й. ҳамда 50 ёшли П.Н. ҳодиса жойида вафот этганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Пешкў туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.