Бухорода 23 та савдо дўкони ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
01 Август 2023
8282Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган 23 та савдо дўконида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 август куни соат 02:05 да Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчаси йўл ёқасида жойлашган 2 қаватли савдо дўконлари (халқ тилида эски ПМК савдо мажмуаси)да ёнғин содир бўлган. Воқеа жойига вилоят гарнизонидан 11 та ёнғин-қутқарув экипажлари ҳамда 7 та ҳамкорликдаги хизматларнинг техникалари жалб этилган. Ёнғин жойига соат 02:07 да етиб бориб, савдо дўконларининг тахминан 700 метр квадрат майдонга тарқалиб ёнаётганлиги тўғрисида маълумот олинган ва соат 03:11 да батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида Ибн Сино кўчаси йўли ёқасида жойлашган тадбиркорлик субъектларига тегишли 2 қаватли 15 та дўконнинг ички товар маҳсулотлари ва шифт қисми ёнган бўлиб, худди шу манзилда бўлган Бухоро марказий деҳқон бозорида жойлашган 1 қаватли савдо павильонидаги 8 та савдо дўконлари (жами 23 та савдо дўкони) ичида бўлган товар моддий бойликлари ва дўкон жиҳозлари зарар кўрган.
Ёнғин оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.
“Содир бўлган ёнғин юзасидан вилоят ИИБ ва ФВБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ёнғин-техник экспертизаси тайинланган. Воқеа жойига вилоят сектор раҳбарлари, ФВБ, Миллий гвардия бошқарма бошлиқлари ва бошқа масъул раҳбарлар жалб этилган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь